UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади Янгиликлар

Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади

Теглар :  УЕФАЕЧЛ
УЕФА келгуси мавсумда Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида қўшимча вақтларни бекор қилишни режалаштирмаяпти.

Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги қўшимча вақтлар 2025/26 йилги мавсумда бекор қилинмайди.

Аввалроқ, турли манбаларда УЕФА футболчиларга тушадиган юкни камайтириш мақсадида икки ўйин натижасига кўра дуранг қайд этилган тақдирда, қўшимча вақтларни бекор қилиш ва асосий вақтдан сўнг дарҳол пенальтилар сериясига ўтиш масаласини жиддий кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

RMC Sport хабарига кўра, чорак финал доирасида УЕФА вакиллари матбуотга Чемпионлар Лигаси плей-оффининг амалдаги формати келгуси мавсумда ҳам ўз кучида қолишини маълум қилган.

Taъкидланишича, Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларида қўшимча вақтларни бекор қилиш таклифи Клублар мусобақалари қўмитаси йиғилишида муҳокама қилинган, бироқ якунда бу таклиф жиддий кўриб чиқилмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика