Келаси мавсум Суперлига ва Пролига клублари Adidas тўпларидан фойдаланишади
07 дек 2024 14:52
Янгиликлар
Келаси мавсум Суперлига ва Пролига клублари Adidas тўпларидан фойдаланишади
2025-йилги мавсумда фойдаланиш учун Лига томонидан Adidas Tiro Pro тўплари харид қилинади.
Суперлига ва Пролига клублари янги мавсумдан эътиборан расмий учрашувларни шу тўпларда ўтказади.
Бунга қадар икки мавсум давомида Молтен тўпларидан фойдаланиб келинганди. Халқаро майдонда тўп сураётган клублар ҳам айнан Молтен тўпларидан фойдаланишидан келиб чиқиб, шундай қарорга келинганди.
Adidas Tiro Pro тўплари футболчиларда қандай таассурот қолдиришини аниқлаштириш масаласида Лига Осиё майдонларида мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" ва "Насаф", шунингдек, келаси мавсум Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этадиган "Андижо"н клубларини танлаб олди. Мазкур клублар футболчилари машғулотлар давомида Adidas Tiro Pro билан ишлаб кўрди ҳамда Лигага ўзининг ижобий хулосасини тақдим этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар