
УЕФА ўзининг расмий сайтида Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида энг яхши ўйинчини эълон қилди. Ўйинда "Бавария" ва ПСЖ жамоалари тўқнаш келди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Ўйиннинг энг яхши ўйинчиси парижликлар ҳимоячиси Вильям Пачо деб топилди.
Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин ПСЖ фойдасига 5:4 ҳисобида тугаган эди. Шу тариқа парижликлар Чемпионлар Лигаси финалига чиқди ва унда Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши майдонга тушишади.
Жорий мавсум турнирининг финал ўйини Будапештдаги "Пушкаш Арена" стадионида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи учрашув 30 май куни бўлади.