UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  25 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   29 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  6 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  43 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4

Кечаги кун воқеалари: Қосимовни эслаган Ковтун, "Навбаҳор" собиқ посбони билан учрашув ва "Андижон"да албаниялик ҳужумчи Янгиликлар

Кечаги кун воқеалари: Қосимовни эслаган Ковтун, "Навбаҳор" собиқ посбони билан учрашув ва "Андижон"да албаниялик ҳужумчи

Анталия йиғини якунига етмоқда.

Асосий мақсад ўзбек клубларининг ўқув-машғулот жараёнларини мухлисларга етказиш. Лекин биргина шу билан чекланиб қолиш ўзимизни ҳам, қолганларни ҳам зериктириши турган гап. Мазкур омилни ҳисобга олиб катта авлод вакилларига таниш бўлган, ўз вақтида чемпионатимизда тўп тепган ва бошқа юлдуз футболчилар билан танишиш пайида бўлдик. 

Хусусан, "Андижон" жамоасининг кечаги сўнгги икки назорат учрашуви баҳонасида бир қатор қизиқарли шахслар билан учрашиш имкони туғилди. 1990-1991 йилларда Қашқадарёнинг "Геолог", Андижоннинг "Наврўз" жамоаларида тўп тепган, кейинги фаолиятини ҳакамлик билан боғлаб ҳозирда назоратчи сифатида ишлаётган Александр Горда билан ўртамизда кичик суҳбат бўлиб ўтди. Уни катта авлод вакиллари яхши танишади. 

"Ажойиб даврлар эди, ҳозир барча йигитларни эслай олмасам керак, лекин ажойиб таркиб эдик. Карен Сафаров, Ориф Маматказинлар билан узоқ вақтдан бери алоқадамиз. Улар билан жон деб кўришган бўлардим, ҳозирчалик бунинг иложи бўлмаяпти. Умид қиламанки, улар билан яна кўришаман",- дейди Александр Петрович

- "Андижон"даги учрашувлардан сўнг бўш вақтларингизни қандай ўтказар эдингиз? Чойхонада сизни кўп кўришган экан (кулади).

- Ҳа, учрашувлардан сўнг жамоа билан чойхонага борардик, бирга тушлик қилардик ва бўлиб ўтган ўйинни муҳокама қилар эдик ва кўпинча меҳмонхонада бўлардим, чунки кўча иссиқ бўлар эди. Албатта Андижонча ошни соғинмаслик мумкинми? Охирги маротаба жамоадошларимни 1991 йилнинг сўнгида кўрганман. Мен ўшанда "Андижон"дан кетгандим. Кейинчалик Чимкентга қайтганимда кўришдик. Сайтингиз орқали барчага салом йўллайман. 



"Родина"да айни пайтда Дмитрий Парфёнов, Владимир Бесчастних ва Юрий Ковтун сингари "Спартак Москва" сингари собиқ юлдузлар мураббийлик қилмоқда. Ковтун билан суҳбатлашар эканмиз бевосита Миржалол Қосимовнинг "Алания", "Крилья Советов"да ўйнаган пайтларини ёдга олдик. 

"Қосимов — ўзбек ва рус футболидаги катта ном. У каби индивидуал кучли футболчини яқин йилларда учратмадим",- дейди Ковтун.  

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

Куннинг иккинчи яримида Молдованинг "Петрокуб" жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди. Буни қарангки, ушбу жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида "Динамо" ва "Навбаҳор" дарвозаларини қўриқлаган Денис Романенко фаолият олиб бораётган экан. 

- Водийда нима гаплар?

- Ҳаммаси яхши. Мухлислар сизни эслаб туришади. 

- Сиз билан ўтган йили ҳам боғланишга ҳаракат қилгандим. Лекин тополмадим... 

- Ижтимоий тармоқларда борман. Қолаверса, Санжар Асқаралиев билан алоқамиз сақланиб қолган. У ҳозир Наманганда футбол мактабида ишлаяпти, тўғрими?

- Ҳа, деб унга қуйидаги суратни кўрсатдим.

 

Учрашув якунлангач интервью ташкил қилинди. Унда "Навбаҳор"нинг сўнгги йиллардаги натижалари, бу йилги имкониятлари, Косонсойдаги арена ва бошқа мавзуларда гаплашдик.  Тез орада интервьюнинг тўлиқ қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 



Бу орада "Андижон" жамоаси ниҳоят ҳужумчи масаласини ижобий ҳал қилди. Раҳбарият ва мураббийлар штаби Аргентина, Португалия ва Сербиядан бир нечта форвардлар вариантларини кўриб чиқиб якунда албаниялик Рубин Хебай билан шартнома имзолади. Хебай чемпионатимиздаги 60 давлатдан келган ва и илк албаниялик легионер сифатида қайд этилди. Хебай кечки таомдан сўнг сайтимизга махсус интервью беришга рози бўлди. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика