Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

Khoja
16 ноя 2024
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду қачон футболни якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мен шунчаки футболдан завқ олиб яшамоқчиман. Тез орада 40 ёшга тўламан. Мен ҳақиқатдан футболдан завқ олмоқдаман. Ўзимни ҳали анча вақт футбол ўйнашга қодир деб ҳисоблайман. Агар менда ҳеч қандай мотивация қолмаса, футбол билан ўшанда хайрлашаман», — деди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду жорий мавсум «Ал Насср» сафида 15 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 3 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com