Каземиронинг жароҳати жиддий эканлиги тасдиқланди
15 окт 2023 16:51
Янгиликлар
Каземиронинг жароҳати жиддий эканлиги тасдиқланди
Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Венесуэлага қарши ўйинда Бразилия термаси футболчиси Каземиро жароҳат олди.
Бразилиялик футболчи учрашувнинг бошида тўпиғига зарба қабул қилиб олган, бироқ у ўйинни давом эттирган. Бу қарор эса нотўғри бўлиб чиққан. Оғриққа қарамай футболчи майдонда қолишни истаган, аммо мураббийлар уни 79-дақиқада алмаштиришган.
"Globo Esporte" хабарига кўра, Каземиронинг тўпиғида катта шиш бор, шу сабабли у Уругвайга қарши ўйинга тайёрланиш ўрнига, физиотерапевт курсларини ўтаган.
Бугун футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва унинг қанча муддатга сафдан чиққани айтилади. Катта эҳтимол билан у жамоаси ихтиёрига қайтиб кетади.
Фикрлар