Каземиро МЮда Роналду даражасида пул ишлашни бошлаши мумкин
04 май 12:38
Янгиликлар


Каземиро МЮда Роналду даражасида пул ишлашни бошлаши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро катта миқдорда маош олиши мумкин.
Қайд этилишича, агар жамоа Европа Лигасида ғалаба қозонса ва шу орқали Чемпионлар Лигасига йўлланма олса, бу ҳолат рўй беради.
Агар жамоа бунга эришса, 33 ёшли бразилиялик ҳафтасига 500 минг фунт маош ола бошлайди. Криштиану Роналду клубга иккинчи марта келганида шунча маош олган.
"Манчестер Юнайтед" Европа Лигаси ярим финалида Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши баҳс олиб боради. Илк ўйинда "қизил иблислар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар