

34 ёшли бразилиялик футболчининг шартномасида алоҳида банд бор эди: агар у жорий мавсумда АПЛ доирасида 35 та ўйинни асосий таркибда бошласа, унинг келишуви автоматик тарзда яна бир йилга узайтирилар эди. "Manchester Evening News" нашрининг хабар беришича, январь ойида клуб ва футболчи ушбу бандни бекор қилиш борасида келишувга эришишган.
Шундай қилиб, Каземиронинг амалдаги шартномаси ушбу мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Бу келишув мураббийлар штабига таркибни танлашда молиявий мажбуриятлардан холи равишда қарор қабул қилиш имконини беради.
Маълумот учун, Каземиро жорий АПЛ мавсумида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



