Кахи Махарадзе: "Сафарда "Ал Иттиҳод"дан кучли эканлигимизни исботлашимиз керак"

Narzulla Saydullayev
24 фев 2016
"Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
"Биринчи ўйин доим оғир бўлади. Биз ғалаба учун ҳаракат қилдик, барча йигитлар бор кучларини сарфлашди. Афсуски ғалаба қозона олмадик. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Кейинчалик нима бўлишини кўрамиз".

Сафар ўйини ҳақида

"Саудия Арабистонидаги ўйин ҳам қийин бўлади. Аммо биз кучли эканлигимизни исботлашимиз керак. Бугун рақибдан яхшироқ ўйнагандик. Бироз вақтдан кейин ўз ўйинимизни кўрсата оламиз", - дейди Махарадзе.


Марат Аксанов ёзиб олди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia