Каванининг отаси: «Мавсум тугагач «Ювентус» вакиллари билан учрашишга тайёрмиз»

Narzulla Saydullayev
8 май 2015
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванининг отаси Луис Кавани ўғлининг «Ювентус»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
«Эдинсон Италия А сериясига қайтмоқчими? Сиз ПСЖдан улар Эдинсонни сотишмоқчими шуни сўранг.

«Ювентус» – катта клуб, Италиядаги энг кучлиси. Ҳозирча мавсум тугашини кутаяпмиз.

Шундан кейингина «Ювентус» вакиллари билан учрашишга тайёрмих.

«Манчестер Юнайтед» билан ҳеч қандай алоқа бўлгани йўқ», – дейди Луис Кавани.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Ювентус» Каванига йилига 7,5 миллион евро маош беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru