Кавани нима сабабдан “Ювентус” ва “Интер”га ўтмаганини маълум қилди
11 дек 2020 09:48
Янгиликлар
Кавани нима сабабдан “Ювентус” ва “Интер”га ўтмаганини маълум қилди
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси фаолиятини яна Италияда давом эттириш имкониятга эга бўлгани ҳақида гапирди.
“Ҳар доим “Наполи” мухлисларидан миннатдорман. Шу боисдан ҳам Италия клубларидан, жумладан, “Ювентус” ва “Интер” жамоалари таклифларига ҳам рад жавобини бердим. “Наполи” ҳақида ўйлаганимда, жуда кўп яхши хотираларни эслайман. Мен Неаполда жуда яхши ўйнаганман. Мухлислар клубдан кетганимдан сўнг ҳам мени яхши кўришда давом этди”, — дейди Кавани.
Маълумот учун, Кавани 2010-2013 йилларда “Наполи”да тўп тепган. У ушбу жамоа сафида 138 та ўйинда 104 та гол урган. Шундан сўнг ПСЖга ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар