

ЎФА маълумотига кўра, унинг мураббийлари штабида 5 нафар хорижлик мутахассис иш олиб боради. Алеш Чех ва Владо Радманович ёрдамчи мураббий сифатида Сречко Катанецга кўмаклашади. Мартин Магистер жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлади. Ниҳад Пейкович эса дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, штабдан физиотерапевт Иан Катанец ўрин олган.



