"Алижонов Тошкентда топширган МРТ анализининг ташхиси нотўғри экан"
03 фев 17:48
Янгиликлар
"Алижонов Тошкентда топширган МРТ анализининг ташхиси нотўғри экан"
Ушбу интервьюда Ян Катанец Ҳожиакбар Алижоновнинг жароҳати борасида эътиборга молик фикр билдирди.
- Алижоновда жароҳат борлигини билган экансизлар, аммо нега уни Сурияга қарши ўйнатдингизлар?
- Ҳожиакбар Тошкентда МРТ (Магнит-резонанс томография) анализини топширган экан. Ушбу анализларнинг жавоби нотўғри экан. МРТ анализининг жавобига кўра, у бемалол ўйнай олар эди. Лекин аслида бундай бўлиб чиқмади. Тошкентда топширилган МРТ анализининг ташхиси нотўғри.
- Бу кимнинг хатоси бўлиши мумкин. Бундай хатога ким жавобгар бўлиши керак?
- Билмадим. Бу менинг ишим эмас. Мен ҳар бир футболчи топширган анализни назорат қила олмайман. Яна бир маротаба такрорлайман. Декабрда ойида терма жамоа йиғинига соғ бўлиб қўшилган футболчилар ҳали жароҳат олгани йўқ, - деди Ян Катанец.
Эслатиб ўтамиз, Алижонов Осиё кубогининг 1-турида Сурияга қарши баҳснинг биринчи таймида ўйнади ва танаффусда алмаштирилди. Шундан кейин у мусобақада бошқа майдонга тушмади.
Тўлиқ интервьюни бу ерда: ИНТЕРВЬЮ
Фикрлар