

"Мендан аввалги формамни тиклаганим ҳақида кўп сўрашади. Ҳар футболчига янги шароитга кўникиш учун вақт керак бўлади. Бир жамоада узоқ вақт ўйнаб, бошқасига ўтсангиз ўзгаришлар ғалатидек туюлади. Ўтган йилда ўз даражамда ўйнамадим, аммо ҳозир ўзимга бўлган ишонч тикланди ва натижа ҳам шунга яраша. Мени Испания терма жамоасига чақирмай қўйишди, шу сабабли бор эътиборни клубга қаратяпман. Ўзимни майдонда яхши ҳис қиляпман" - дейди Касильяс.



