Касильяс футболчилик фаолиятидаги сўнгги титулни қўлга киритди

Eldor Akmurzayev
2 авг 2020, 21:58
"Порту” Португалия Кубоги финалида “Бенфика” устидан зафар қучиб, бош соврин эгасига айланди.

Гарчанд, ғолиб жамоа сафида жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган бўлса ҳам  қайдномадан ўрин олган Икер Касильяс совриндор сифатида чемпионликни нишонлади. Шу тариқа, тажрибали кипер фаолиятидаги сўнгги 25-титулни қўлга киритди.

У “Реал” сафида – 18 та, “Порту”да – 4 та, Испания терма жамоасида 3 та соврин соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс 2019 йилнинг май ойида "Порту" машғулотлар базасида инфарктга учради ва шундан сўнг профессионал даражадаги ўйинларга қайтмади. Қишда эса испаниялик футболчи фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берилди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia