

"Клубни тарк этиш навбатим келганида қандай ҳолатда, қандай ёшда эканлигимни баҳолайман... аммо, "Реал"дан сўнг ҳеч бир Европа клубига ўтмайман, мен бунга кафолат бераман", — деди Карвахаль.
Карвахаль "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2023/24 йилги мавсум "қаймоқранглилар" сафида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этди.
Карвахалнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



