Карвахаль "Реал" билан янги шартнома борасида келишувга эришди
06 ноя 2020 14:43
Янгиликлар
Карвахаль "Реал" билан янги шартнома борасида келишувга эришди
Қанот ҳимоячи Дани Карвахаль Мадриднинг "Реал" клуби билан янги шартнома имзолашга яқин.
28 ёшли футболчи "галактикос" билан 2024 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолайди. Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Карвахаль "қироллик клуби" тарбияланувчиси ҳисобланади ва клубнинг бош жамоасида 2013 йилдан бери ўйнаб келади.
Ҳимоячи жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди. "Реал" 7 ўйиндан сўнг 16 очко жамғарган ҳолда, Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар