UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  57 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Каррагер Эмерини Артета ва Почеттинодан устун кўрди Янгиликлар

Каррагер Эмерини Артета ва Почеттинодан устун кўрди

Таниқли эксперт Жейми Каррагер Унаи Эмерининг "Астон Вилла"даги фаолияти ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Унаи Эмери – жорий мавсум АПЛнинг учинчи энг яхши мураббийи. Ҳа, Чемпионлар Лигаси ғолиблари Юрген Клопп ва Пеп Гвардиола бор. Аммо Унаи Эмерининг "Астон Вилла"дан ташқаридаги фаолиятига назар ташласангиз, у доимий равишда Европа Лигасида ғалаба қозонаётганини кўрасиз. Микель Артета ва ҳатто Маурисио Почеттино ҳам бу билан мақтана олмайди.

Агар Унаи Эмери келганидан бери ўтган 12 ойга қарасангиз, "Астон Вилла"ни "Манчестер Юнайтед"дан яхшироқ шуғуллантиришаётганини кўрасиз. Бунга мутлақо шубҳа йўқ.

"Вилла" менежер туфайли еврокубокларда узоққа боради. Уларнинг Конференция Лигасида жуда яхши ишлаётганини кўряпман. Демак, мавсумнинг иккинчи ярмида улар пайшанба ва якшанба кунлари кўп ўйнашлари мумкин", – деди Жейми Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери ўтган мавсум қуйи лигага тушиб кетаётган "Астон Вилла"ни 7-ўринга кўтарганди. "Вилланлар" АПЛнинг ушбу мавсумида пешқадам "Манчестер Сити"дан 3 очко ортда қолиб, 5-поғонани эгаллаб турибди. Шунингдек, улар Конференция Лигасининг плей-офф босқичига йўлланмани деярли қўлга киритишди.

Маълумот ўрнида, Унаи Эмери тўрт карра Европа Лигаси ғолиби саналади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика