Карпин: "Россия терма жамоасига Шомуродовни чақирган бўлардим, чунки у қандай талаблар қўйишимни билади"

Aslanov Jasurbek
16 авг 2021
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари олдидан терма жамоа таркиби ҳақида фикр билдирди.

"Терма жамоага "Ростов"дан ёки қўл остимда шуғулланган ва мен қўядиган талабларни биладиган футболчиларни кўпроқ чақиришни истардим. Ҳеч бўлмаганда кундалик ҳаётдаги талабларни бажарадиганларни.

Шомуродов, Зайнутдинов, Еременкони таклиф қилган бўлардим. Чунки улар барча талабларни билишади. Лекин бу ҳазил, албатта", — деди Карпин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Рома" шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов Карпин қўл остида "Ростов" клубида тўп сурган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru