Карлуш Кейруш Эроннинг гуруҳдаги рақиби бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин

Mirjalol Normatov
18 июл 2021
Ироқ матбуоти терма бош мураббийлиги учун Карлуш Кейрушни асосий номзод сифатида кўрмоқда.

Барчага маълумки, Ироқ термаси ЖЧ-2022га чиқиш учун курашни давом эттиради. Саралашнинг 2-босқичида ироқликлар 17 очко тўплаган ҳолда ҳал қилувчи босқичга йўл олганди. Энг қизиғи, ушбу босқичда ҳам Ироқ Эронга қарши қарши баҳс олиб борганди. 3-босқичда ҳам Ироқ термасини Эронга қарши баҳслар кутиб турибди.

Карлуш Кейруш эса 2011-2019 йиллар давомида Эрон термасини бошқарганди. Яқиндагина у Колумбия термасидан истеъфога чиқди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: t.me/ANikimbaev