Карло Анчелоттига "Рома"ни бошқариш тўғрисида савол берилди

Aslanov Jasurbek
20 сен 2021
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Италия чемпионатидаги вазият ҳақида гапирди.

"Кузатишим бўйича ҳозирда "Ювентус" бир қатор қийинчиликларга учрамоқда ҳамда ўзларига бўлган ишончи йўқолган, бироқ ишонаманки, улар ўзлари келиб олишади ва мавсум охирида чемпионликка даъвогарлар сафида бўлади", — деди Анчелотти.

Бундан ташқари, италиялик мутахассис келгусида "Рома"ни бошқаришни хоҳлайсизми ёки йўқми деган саволга жавоб берди.

"Умид қиламанки, римликлар Моуринью қўл остида муваффақиятларга эришади", — дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти мавсум бошида "Реал"ни қабул қилиб олганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Radio Rai