UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17Контраст: Бруну ва Погба машғулотга қандай машиналарда келишди?  0 10:58Тер-Штеген "Барселона"дан қанча маош сўраётгани маълум бўлди  1 10:41А Серияда ўйинлар ҳар куни бўлади  0 10:28Чичарито МЮнинг энг катта хатосини айтди  4 10:15Омар Моманидан карикатура: ЛаЛига қайтмоқда!  1 09:56Жиру: “Арсенал”га кимлигимни исботлашим керак эди”  3 09:35“Реал” ва “Арсенал” Хавертц учун курашмоқда. “Байер” футболчини 80 миллион евродан камига сотмоқчи эмас  2 09:05Томас Мюллер Бундеслига рекордини ўрнатди  1 08:40Мбаппе яқин келажакдаги мақсадларини ошкор қилди  2 08:20Флик Гвардиолани ортда қолдирди  0 07:50“Реал” ёзда трансферларни амалга ошира олмаслиги мумкин  3 07:30“Бавария”да янги эра бошланмоқда” Хёнесс Саненинг трансфери ҳақида гапирди  0 07:05“Ювентус” Пьянич эвазига Фатини қўлга киритмоқчи  6 05:20Бундеслига. "Бавария" - "Фортуна Дюссельдорф" 5:0  0 05:15Бундеслига. "Шальке" - "Вердер" 0:1  0

Карло Анчелотти: "Зидан футбол ҳақидаги қарашларимни ўзгартирган" Янгиликлар

Карло Анчелотти: "Зидан футбол ҳақидаги қарашларимни ўзгартирган"

Ҳозирги кунда "Эвертон"ни бошқараётган "Ювентус" собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Зинедин Зидан унинг футболдаги қарашларини ўзгартирганини айтди.

"Зидан туфайли тизим ҳақида фикримни ўзгартиришга ҳаракат қилганман. Зинедин – менга футбол тизимини ўзгартириш ва бошқачароқ ўйнаш имкониятини берган биринчи ўйинчи.

"Ювентус"даги биринчи йилимда 3-4-1-2 схемасидан фойланаганман. Дель Пьеро ва Инзаги олдинда, Зидан уларнинг ортида. 

Иккинчи йилда тўртта ҳимоячи билан ўйнадим, аммо иккита ҳужумчини олдинга ташладим.

Зидан футбол ҳақидаги фикримни ўзгартирган. Чунки, "Ювентус"га қадар мен 4-4-2'га эътиборимни қаратганман, аммо амалда барчаси ўзгариб кетган. Зидан майдонда ўзини қулай ҳис қилиши учун унга энг яхши позицияни топишни хоҳлаганман.

"Ювентус"да яхши тажрибага эга бўлдим. Бунда клуб менга катта ёрдам берди. Мени иккинчи йил охирида ишдан бўшатишгани эса муҳим эмас.

"Ювентус"даги сўнгги кунимга қадар клуб қандай қилиб мураббий учун ишлаши, уни қўллаб-қувватлашини англадим. Бу футболчиларни бошқариш учун зарур куч беришини тушуниб етдим", - дейди Анчелотти.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

-1   
23 май 00:45:11
Makhmood
Menimcha Anchelotti hamda Mourinolardan kichik intervyular olingan. Ularni har bir savolini alohida alohida bermasdan bitta qilib chiqaraveringlar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг