Карло Анчелотти "Ливерпуль"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Aslanov Jasurbek
2 авг 2017
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти Audi Cup турнири доирасида "Ливерпуль"дан учралган йирик мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.

"Яхши формада эмаслигимиз кўриниб турибди. На ҳимояда ва на ҳужумда керакли ўйинни кўрсата олмадик. Шанба куни яхши ўйин кўрсатамиз. Одатда бунча кўп гол ўтказиб юбормаймиз. Муаммо аниқ - бизга баланс керак.

"Ливерпуль" яхши формада, чунки улар тез орада чемпионатда ва Чемпионлар лигаси саралашида ўйнашни бошлашади. Рақибимиз қарши ҳужумда жуда кучли. Баланс бўлганида ушбу голларни ўтказмаган бўлардик. Мақсадимиз, 18 августга яхши формада бўлиш" - дейди Карло Анчелотти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com