Карло Анчелотти: «Бавария» билан шартномам ёзда тугайди, шундан кейин янги иш ҳақида ўйлайман»

Narzulla Saydullayev
31 окт 2017
Машҳур мураббий Карло Анчелотти яна АПЛда ишлаш ниятида эканлигини маълум қилди.

«Энди менда футбол томоша қилиш имконияти бор. Янги вариантлар қидираяпман, аммо ҳозир эмас. Менинг «Бавария» билан шартномам ёзда тугайди ва шундан кейин янги иш ҳақида ўйлайман.

Албатта, АПЛ – жуда қизиқарли чемпионат. У ерда стадионларда ажойиб муҳит бр, бундеслигада ҳам ёмон эмас.

Ҳар куни мен ҳақимда янги миш-мишлар чиқаверади: Хорватия, Хитой, «Эвертон», «Челси», – дейди Анчелотти.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: independent.co.uk