Карлес Пуйоль: «Футболни соғинаяпман»

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2014
«Барселона» собиқ сардори, ҳозирда клубда спорт директори ёрдамчиси лавозимида ишлаётган Карлес Пуйоль футболни соғинганини маълум қилди.
«Футболни соғиндим. Балки баъзи футболчилар ўзлари ҳақида нима ёзилганини ўқимасликларини айтишар, лекин бу ёлғон барча матбуотни кузатади», – дейди Пуйоль Sport газетасининг 35-йиллигида.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Пуйоль 15 йил «Барселона»да фаолият олиб бориб, ўтган ёзда футболчилик билан хайрлашганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru