UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  6 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:30АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  10 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  7 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  12 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  30 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  21 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Каримжон Бозоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Хоразм аҳлига салом. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Иккинчи таймда сал бўшашдик. Зоналар пассивлик кузатилгани учун гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида десак бўлади. Бу мағлубиятдан тўғри ҳулоса чиқариб, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. 

- "Навбаҳор-фарм" жамоасининг Про-лигада иштирок этишдан мақсади нима?

- Асосий мақсадимиз ёшларни тайёрлаш. Про-лига ҳам деярли Суперлига билан тенг турнир. Мақсадимиз ёшларна ўйин амалиёт бериб, катта жамоаларга тайёрлаш. Шу билан бирга, Про-лигада яхши натижа қайд этишни мақсад қилганмиз. 

- Шерзод Ғуломжоновнинг захирада қолдирилишига муносабат билдирсангиз.

- Шерзод Ғуломжоновга келадиган бўлсак, у ушбу ўйинга қилинган тактикага тушмай қолди. Умуман олганда, у яхши футболчи. Секин-секин жамоага қўшилиб кетмоқда. Унинг позициясидаги йигитлар бироз ёшроқ. Ҳар бир позицияда рақобат бўлиши керак. Шерзод ҳам ўз позициясида рақобатни ютиб чиқса, майдонга туширилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика