UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  2 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  1 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  26 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0

Каримжон Бозоров: “Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди” Янгиликлар

Каримжон Бозоров: “Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди”

Про лиганинг қолдирилган 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Хоразм” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор-фарм” жамоаси ёрдамчи мураббийи Каримжон Бозоров иштирок этди.

- Ассалому алайкум! Сўзим аввалида бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Учрашув борасида тўхталадиган бўлсам, ўйин жуда шиддатли тарзда кечди. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиққан ҳолда, бугун майдонга ғалаба иштиёқида тушгандик. Боиси, жамоамизга очко жуда зарур эди. Аслида йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Лекин бу футбол, унда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлубиятга учрайди. 

Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди. Урганчликлар бор-йўғи иккита хавфли вазият яратиб,ўша ҳолатларни голга айлантиришди. Аслида ўйинда устунлик, тўп назорати жамоамизда бўлди. Бироқ футболчилар вазиятлардан фойдалана олишмади. Энди ушбу учрашувдаги хатолардан хулоса чиқарган ҳолда, кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз.

- Сизнингча, футболчиларга ҳужумларни якунлашда нима етишмади?

- Йигитлар ҳаракат қилишяпти, аммо таъкидлаганингиздек, негадир ҳужумлар якунига етмаяпти. Энди хатолар устида ишлаб, кейинги баҳсларда ушбу ҳолатларни бартараф этамиз, деган умиддаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика