

Суратда Тошкент аждари акс этган бўлиб, унинг икки боши узилганини кўриш мумкин. Боиси “Навбаҳор” ўз майдонида аввалига “Локомотив”ни (2:0), кейин эса “Бунёдкор”ни (2:1) таслим қилди. Хўш, бугун кимнинг қўли баланд келади?

“Навбаҳор” қаҳрамонининг қўлида “12” рақами туширилган қилич бор. Бу клуб мухлисларига ишорадир. Намангандаги ўйинда улар ғалабанинг асосий омили бўлди. Тошкентда-чи? Сизнингча бугун “Пахтакор” стадионида неча минг мухлис “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватлайди?
Ҳа, айтганча, “Навбаҳор” қаҳрамонининг қўлидаги қиличдан ташқари бокс қўлқопларига ҳам эътибор қаратиш мумкин. Бу Ойбек Қиличев. Агар у ҳам таркибга қайтадиган бўлса, “Навбаҳор”да қуроллар сони яна 1 тага ошиши мумкин.



