Каранка: "Моуриньонинг "Реал"даги муаммоси Чемпионлар лигаси эди"

Aslanov Jasurbek
16 авг 2016, 14:35
"Мидлсбро" бош мураббийи Аитор Каранка "Реал" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньонинг "Қироллик клуби"даги муаммолари ҳақида фикр билдирди.

Ўша пайтда Каранка португалиялик мутахассиснинг ассистенти эди.

"Моуриньонинг муаммоаси Чемпионлар лигаси эди. Жамоа 3 йил давомида турнирда ғолиб бўла олмаган. Агар биз "Бавария"ни мағлуб этганимизда, ҳаммаси бошқача бўларди. "Барселона"да Гвардиола ва Мессида ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилган эди" - дейди Каранка.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Pais