Канчельскис "Навбаҳор"даги собиқ шогирдини ўз жамоасига жалб этди
24 янв 21:54
Янгиликлар
Канчельскис "Навбаҳор"даги собиқ шогирдини ўз жамоасига жалб этди
Ўтган мавсум Тошкентнинг "Локомотив" клубида тўп тепган Иван Соловьёв янги жамоа сафига бориб қўшилди.
Россиялик ярим ҳимоячи эндиликда Қирғиз Республикасининг "Мурас Юнайтед" клуби шарафини ҳимоя қилади. Бу жамоани "Навбаҳор" собиқ устози Андрей Канчельскис бошқармоқда.
Соловьёв ва Канчельскис 2019-2020 йил Наманганда бирга ишлашган. Улар яна бир жамоада фаолият олиб борадиган бўлишди.
Фикрлар