"Сўғдиёна" черногориялик мураббий билан шартнома муддатини узайтирди

Оқил Абдубарноев
17 авг 2023
Жорий мавсумнинг 5-турида "Сўғдиёна" сафига келиб қўшилган Иван Бошкович клуб билан 2026 йил сўнгига қадар янги шартнома имзолади.

Черногориялик мутахассис қўл остидаги жамоа жорий мавсум 12 учрашувда майдонга тушиб, 5 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубиятни қайд этди. 

Жиззахликлар Суперлигадаги навбатдаги учрашувини 26 август куни "Навбаҳор"га қарши ўтказади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia