UZ

Сўнгги янгиликлар

08:11«Валенсия» — «Реал Мадрид» учрашуви бошқа кунга кўчирилди. Нега?  3 07:42Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  0 03:25Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва "Челси" мусобақани тарк этди. Тен Хагсиз МЮда йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:55Германия кубоги. "Майнц" "Бавария" олдида ожиз қолди. Мусиаладан хет-трик!  2 02:45А Серия. "Ювентус" "Парма" билан дуранг қайд этди, "Аталанта" "Монца"ни мағлуб қилди  4 00:40А Серия. "Интер" меҳмонда "Эмполи"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 00:35"Манчестер Юнайтед" клуб афсоналари иштирок этган видео орқали Де Йонг билан шартнома имзолашга уринган, аммо...  7 23:51ОЧЛ 2. "Насаф" – "Ал Ҳусайн" учрашувини қайси ҳакам бошқариши аниқ  2 23:30Аморим январда Каземиро, Антони, Эриксен, Линделёфни қўйиб юборишга тайёр. Мутахассис уларнинг ўрнига "Спортинг"дан ўйинчилар олиб келмоқчи  10 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" – "Ал Райян" учрашувини қайси ҳакам бошқариб бориши маълум  13 22:17Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради  10 21:50Агуэро "Олтин тўп" ҳақида: "Футбол фақат "Реал" учун эмас. Улар жуда эркаланиб кетишди"  46 21:25Пеп Гвардиола МЮнинг бўлажак бош мураббийи ҳақида гапирди  7 20:59"Барселона" 21 ёшли футболчиси билан узоқ муддатли янги шартномани имзолайди  6 20:32Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди"  1

"Камп Ноу" бўйлаб саёҳат Янгиликлар

"Камп Ноу" бўйлаб саёҳат

Испания гранди "Барселона" стадиони "Камп Ноу"га ҳар йили 1,5 млнга яқин киши ташриф буюради.

Келинг биз ҳам сайтимиз орқали ушбу клуб стадионига саёҳат уюштирамиз.





Стадионда 3та асосий кириш-чиқиш йўли бор ва уларнинг ҳар бирида касса мавжуд. Чипталарни касса ёки электрон автоматларда харид қилишингиз мумкин. Нархлар 17дан 23 еврогача (23 евро катталар учун стандарт нарх). Чиптага қўшимча равишда аудиогид ҳам сотилади, ушбу аудиогиднинг хатто рус тилидаги варианти бор.


Чиптани харид қиласиз, турникетдан ўтасиз ва салом "Барселона", салом "Камп Ноу".


Музейнинг биринчи қисмида "Барса" томонидан қўлга киритилган барча кубок ва совринлар туради. Бу ерда клубнинг энг биринчи ва энг сўнгги муваффақиятларининг совринлари мавжуд. Тўплар, эски формалар, чипталар ва бутсалар ушбу музейдан жой олган.


Музейда Месси ва унинг муваффақиятлари ҳақида алоҳида бир бўлим бор. Бу мухлислар энг кўп суратга тушадиган музейнинг иккинчи қисми ҳисобланади.


Кейинги бўлимларда "Барселона"нинг хоккей ва баскетбол жамоалари муваффақиятлари кўрсатилган, аммо одамлар у ерда жуда кам тўхташади.

Клубнинг тарихи билан танишганингиздан сўнг, йўлакча бўйлаб Европанинг энг катта стадиони трибунасига чиқасиз. Ушбу жойни биринчи маротаба ўз кўзи билан кўрган инсонларнинг ҳайратини сўз билан тасвирлаб бериш қийин.


Трибунада бироз дам олиб, суратга тушиш мумкин. Йирик ўйинлардан сўнг стадионга келиб, жим-житликка гувоҳ бўлиш жуда ўзгача. Саёҳатни давом эттирамиз ва бу сафарги манзилимиз кийиниш хонаси, аммо сиз фақат меҳмон жамоанинг кийиниш хонасини кўздан кечира оласиз, мезбонларникига ҳеч ким киритилмайди.


Стадионда кўпчилик билмайдиган бир жой бор. Бу хона нимага мўлжалланганлигини тушунган бўлсангиз керак.


Йўлимизда давом этамиз ва йўлак бизни тоннел орқали майдонга олиб чиқади. Ҳар мавсум олдидан тоннел деворларидаги суратлар ўзгартирилади. 



Тасаввур қилинг сиз футболчисиз ва "Барселона" мадҳияси остида майдонга чиқиб келяпсиз. Майдонга чиқишингиз билан захира ўриндиғига дуч келасиз. Унинг тепасида эса вип ва оддий секторлар бор.


Бундан сўнг стадионнинг энг юқори қисмига кўтарилишингиз мумкин, бу ерда турли давлатлардан келган шарҳловчилар ўз тилида "Барселона" ўйинларини шархлайди.


Саёҳатимизни давом эттирамиз. Музейнинг интерактив қисмига ўтамиз. У ерда мавсумнинг энг ёрқин ўйинларини ва суратларини кўришингиз мумкин бўлади.





Ва ниҳоят сўнгги манзил ва у ерда "Камп Ноу"нинг реконструкциядан сўнг қандай тузилиши кўрсатилган. Режа бўйича қурилиш 2017 йилнинг ўрталарида бошланиб, 2021 йилда якунланади. Футбол, баскетбол, футзал майдонлари янгиланади. "Камп Ноу" томга эга бўлади, янги жойлар ўрнатилади, эскалатор ва бошқа замонавий технологиялар қўлланилади.


Музейдан чиқиш сизни клуб дўконига элитади. Бундай маркетинг услуби деярли Европанинг барча клубларида қўлланилади.



Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика