Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"

Mirjalol Normatov
23 окт 2025
Суперлига 26-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қийин ўйин бўлишини билардик. "Хоразм" - яхши, футбол ўйнашни хуш кўрадиган жамоа. Ҳар иккала таймда бир неча бор вазиятларга эга бўлдик, фақат биринчи бўлимда гол ура олмадик. Иккинчи таймда эса тўп киритиб сафарда муҳим ғалабага эришдик. Бор кучни бериб ҳаракат қилишгани учун йигитларга раҳмат айтаман.

- Бугун жамоанинг асосий ҳужумчиси Игорь Сергеев кўринмади, шунингдек жамоангиз Хоразмга кеч етиб келди. Бу рақибни менсимаслик туфайлими?

- Йўқ, бизда рақибни менсимаслик деган нарса умуман йўқ. Шунчаки Тошкентдан вақтли келадиган рейс топа олмадик. Сергеевга келсак, бу футболчимиз операциядан сўнг 9 ой даволанишга мажбур бўлди. Сунъий майдонда ўйнаш эса унга муаммо бўлиши мумкин эди. Биз таваккал қилишни хоҳламадик ва унга дам бердик. Олдинда Кубок финали кутмоқда, Сергеевни финалга асрадик десам ҳам бўлади. Лекин сиз айтгандек рақибни менсимаслик умуман йўқ. "Хоразм"ни қаттиқ ҳурмат қиламиз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia