Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"
14 май 00:25
Янгиликлар
Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"
– "Пахтакор" таркибидаги йўқотишларнинг қандай сабаби бор?
– Фламарион ва Абдуллаевда жароҳат бор эди. Холматов ва Ҳамдамовда ҳам ўхшаш ҳолат.
– Жонатан Лукка ҳам бир нечта ўйиндан бери майдонга тушмаяпти. Бунга сабаб нима?
– Лукка тиззасидан жароҳат олди ва олти ойга сафга чиқди. Жиддий жароҳат.
– Камолиддин ака "Пахтакор" сизнинг қўлостингизда иккинчи ғалабани қайд этди. Рақиблар жиддий эди. Бунинг қандай сабаблари бор?
– Йигитларнинг руҳий ҳолатини яхшилашимиз керак. Уларнинг деярли барчаси терма жамоа даражасидаги кучли ўйинчилар. Руҳим томондан уларни қўллашимиз керак. Улар руҳий чуқурликка тушиб қолишганди. Буни тўғирлашимиз керак. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда.
– Достонда жароҳат борлигини айтдингиз. Ҳамдамов ўтган тур ўринбосарлар сафида ҳаракат қилганди...
– Унда ўйин амалиёти йўқлиги учун ўринбосарлар сафида ўйнатгандик. Жароҳат айнан ўша ўйинда юз берди.
– Кубокни қўлга киритиш, халқаро мусобақага йўлланмани кафолатлайди. "Пахтакор"га кубок ёки Суперлигадан қайси бири муҳимроқ?
– "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Бизда ҳаммаси муҳим.
– Натижа сизнинг фойдангизга бўлди, аммо қайси жиҳатлардан кўнглингиз тўлмади?
– Ҳимоя. Кўп гол ўтказяпмиз. Гол ҳам уряпмиз, аммо ўтказиб ҳам юборяпмиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар