Камолиддин Мурзоев: "Нефтчи"га қарши осон ўйин бўлмайди"

Narzulla Saydullayev
16 июн 2016
“Бухоро” – “Нефтчи” учрашуви олдидан мезбонлар ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев бўлажак ўйин тўғрисидаги фикри билан ўртоқлашди.

- Бугун бизни муҳим ўйин кутмоқда. Албатта ушбу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Айниқса ўз уйимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаётганлигимиз учун зафар қозониш истаги ҳар доимгидан юқори.

Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсак, “Нефтчи” мамлакатимизда ўзининг шонли тарихи ва анъаналарига эга жамоалар сафига киради. Унинг бу йилги ўйинлари рақобатбардош команда сифатида шаклланаётганлигидан ҳам далолат беради.

Мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажариб, ўз ўйинимизни намойиш эта олсак ўйинни ўз фойдамизга ҳал эта оламиз. Ҳар ҳолда олиб бораётган машғулотларимиз сифати ҳамда “12-ўйинчи” сифатида мадад бериб турган мухлислар далдаси ана шундай дадил гапиришимизга имкон беради, - дейди Камолиддин Мурзоев.

"Бухоро" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia