UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  0 18:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  23 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  4 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  6 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  18 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  5 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2

Камолиддин Мурзоев: "Насаф" жавоб учрашувида "Шаржа"дан реванш олиши мумкин" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Насаф" жавоб учрашувида "Шаржа"дан реванш олиши мумкин"

Кеча Ўзбекистон жамоалари ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридаги иштирокини бошлади.

ОКМК ўз майдонида "Сепахон"га мағлуб бўлган бўлса, "Навбаҳор" Наманганда иродали ғалабага эришди. "Насаф" сўнгги дақиқаларда 1 очко билан қайтиш имконидан маҳрум бўлди. Бугун "Пахтакор" Туркманистоннинг "Аҳал" жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур учрашувлар ҳақида сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров тажрибали мутахассис Камолиддин Мурзоаевнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 

- Очиғини айтганда, "Навбаҳор" футболчилари ва мухлислари учун хурсандман. Охиригача курашиб, якунда ғалаба қозонишди. ОКМК футболчилари бунданда юқори натижаларга лойиқ. Ўйлайманки, қолган учта ўйинда ОКМК жамоаси уялтириб қўймайди. "Насаф" потенциали бор жамоа. Уйдаги жавоб учрашувида "Шаржа" устидан ғалаба қозона олади. Кеча сўнгги дақиқаларда фақат омад юз ўгирди. Умуман олганда, рақиблар ҳам шунчаки 3 очко олиб кетиш учун келмаяпти, курашяпти. 

- Мавсум якунланаётган паллада ОЧЛ гуруҳ ўйинларининг қизғин паллага кириши жамоаларимизга бош оғриқ бўлади. Олдин бундай ҳолат бўлмаган. Ҳозирги кунда "Насаф", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва ОКМК бу паллада аниқ йўналишни танлаб олиш муҳим. Мураббийлар қийин вақтда ечим топа олиши керак. Бир ўйиндан иккинчи ўйингача максимал тайёрлаш асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шундай ҳолатлар бўляптики, ОЧЛдан кейин дарҳол чемпионат учрашувларига ўтиш қийинчиликлар туғдиради. Бу нарсани нафақат ўзимизда, балки Европада ҳам кўришимиз мумкин. Футболчиларни руҳан тайёрлаш ҳам катта маҳорат талаб қилади. Шу масалаларда жамоаларнинг раҳбарлари эътиборлироқ бўлиши зарур. Сафар ўйинларига боришни ташкиллаштириш ва ҳоказо. Юқори натижани кўзлаган жамоалар футболдаги майда деталларигача аҳамият бериши керак деб ўйлайман. 

- "Пахтакор"нинг ғалабасини ҳаммамиз кутмоқдамиз. Бир нарсани айтиш керакки, оддий ва осон ғалаба бўлмаслиги мумкин, чунки ўзбек ва туркман жамоалари ўртасидаги ўйинлар доим кескин кечган. Улар бизга етарлича қаршилик кўрсата олган. Шундай бўлса-да, амалдаги чемпионимиз мухлисларга кўтаринкилик тақдим қилган ҳолда ғалабани ўзиники қилади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика