Камавинга: "Ёшлигидан "Реал"да ўйнашни хоҳламайдиган инсонни кўрсата оласизми?"
03 сен 2021 11:00
Янгиликлар
Камавинга: "Ёшлигидан "Реал"да ўйнашни хоҳламайдиган инсонни кўрсата оласизми?"
"Реал" трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Ренн"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг трансферини эълон қилди.
Трансфер "қаймоқранглилар" учун 30 миллион еврога тушди.
Ёш француз интервьюда тўла "Сантьяго Бернабеу"даги ўйинни сабрсизлик билан кутаётганини айтди, стадионда ҳозирда реконструкция ишлари кетмоқда. "Болаликдан "Реал"да ўйнашни орзу қилганман. Буни хоҳламайдиган инсонни кўрсатинг менга", - дейди Камавинга.
Қайд этиш керакки, ярим ҳимоячи "Реал" либосидаги илк ўйинни 12 сентябрь куни Ла Лига доирасидаги "Сельта"га қарши ўтказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" келаси ёзда Эрлинг Холанд, Килиан Мбаппе ва Поль Погба билан шартнома имзоламоқчи.
Фикрлар