Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди
25 июл 2025 01:48
Янгиликлар
Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди
Дани Себальос ва Эдуардо Камавинга "Реал"да қолади.
"Cadena SER" маълумотига кўра, Хаби Алонсо клуб раҳбариятига ярим ҳимоячилардан ҳеч кимни сотиб юбормасликни, бўлмаса таркибда футболчилар муаммоси бўлишини айтган.
"Реал"дагилар Себальосни сотиб юборишга ҳаракат қилган, бироқ унинг ўрнига мос футболчи топа олмаган. Себальосга "Бетис" томонидан қизиқишлар бўлган, лекин Алонсо футболчига жамоада қолишини ва керакли эканлигини айтган.
Камавингага АПЛ томонидан қизиқишлар бўлган, лекин франциялик футболчи таклифларга рад жавобини берган.
Себальос ўтган мавсумда ЛаЛиганинг 23 ўйинида қатнашди, Камавинга эса 19 ўйинда 1 гол ва 2 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар