

Испания клуби 1/4 финал жавоб ўйинида "Челси"га имкониятни бой берди (2:3), аммо умумий ҳисоб бўйича кейинги босқичга йўл олди (5:4).
"Ўйин якунигача қўрқув бор эди, бир нечта гол ўтказиб юбордик, лекин энг муҳими, уларга жавоб қайтара олдик.
Биз бу вазифани уддалаганимиздан ва ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз.
Бу мўъжиза эмас, чунки ПСЖга қарши ўйинда ҳам худди шундай қилганмиз. Одамлар бизни турнирдан чиқиб кетади деб ўйлашганди, лекин биз ирода кўрсатишга муваффақ бўлдик. Ҳаммаси яхши якунланганидан хурсандмиз", - деди Мадрид клуби ярим ҳимоячиси.



