
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга "Манчестер Сити"га қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувида майдонга тушади. Футболчининг кеча "Хетафе"га қарши учрашувда олган жароҳати унчлик ҳам жиддий бўлиб чиқмади. Камавинга 84-дақиқада алмаштирилганди.
Тиббий текширувлар натижаси Камавинганинг тиззасидаги боғламлар енгил лат еганини кўрсатди. Бу эса футболчига ЕЧЛ ярим финалида майдонга тушишга имкон беради.
Маълумот учун, 17 май куни "Манчестер Сити" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилади. Томонларнинг дастлабки тўқнашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.