UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  0 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  181 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  4 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  17 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  18 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  144 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  59 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  13 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  665 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  5

Камадага "Айнтрахт"да қолса, Нобель мукофотини ваъда қилишди. Қандай қилиб? (мутолаа учун) Янгиликлар

Камадага "Айнтрахт"да қолса, Нобель мукофотини ваъда қилишди. Қандай қилиб? (мутолаа учун)

Қизиқ...

"Айнтрахт" Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Наполи"га ютқазган бўлса ҳам, ярим ҳимоячи Даити Камада Нобель мукофотини олиши мумкин. Бунинг учун у атиги битта шартни бажариш керак – "Айнтрахт"да қолиш.

Буни қандай тушуниш мумкин?


Камадага медални Нобель лауреати ваъда қилди

Немис Бенжамин Лист Дэвид Макмиллан билан бирга 2021 йилда "ассиметрик органокатализни ривожлантириш" учун Нобель мукофотига савозор бўлди. Улар бир-бирларидан мустақил равишда янги дори воситаларини яратиш ёки қуёш панелларининг самарадорлигини ошириш имконини берувчи молекулаларни яратишнинг янги усулини ишлаб чиқдилар.

Лист – "Айнтрахт" мухлиси. Албатта, у севимли жамоасининг етакчиларидан бири Камаданинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланишини билади.

Лист Камадага Amazon Prime эфирида ноодатий таклиф берди: "Япония учун мухлислик қиламан. Севимли ўйинчиларимдан бири – Макото Хасебе. Аммо, Камаданинг кетиши юрагимни парчалаган бўларди. Бугунги кундаги имкониятларимдан фойдаланишни хоҳлайман ва ўртага медални қўйаман. Агар у қолса [клубда], мен медални унга бераман".

Ҳа-ҳа, бу гўзаллик билан хайрлашишга тайёрман:



"Айнтрахт" спорт директори Маркус Креше шу лаҳзада ҳазил қўшиб қўйди: "Агар Даити буни эшитаётган бўлса, у қолишига тўғри келади".

Буларнинг барчаси "Наполи"га қарши ўйин олдидан рўй берди. Футболчининг реакцияси ҳозирча номаълум.


Камада – клубнинг энг яхши ўйинчиларидан, унга топ-лигалардан қизиқиш бор

Камада "Айнтрахт"да тўлақонли тўртинчи мавсумини ўтказмоқда. Уларнинг ҳар бири қандайдир қизиқ нарсалар билан ажралиб турибди. У 2019/20 йилги мавсум Европа Лигасида хет-трик расмийлаштирди – еврокубокларда японлардан буни фақатгина Минамино қила олган. Кейинги мавсум самарадорлик бўйича энг яхшиси бўлди – Бундеслигада гол+пас бўйича 5+12.

Ўтган мавсум унутилмас бўлди – Камада жамоа билан Европа лигасини ютди, у мусобақада тўрт турли рақибларга гол урди ва финалда ўйиндан кейинги пенальтини аниқ амалга оширди. Темп ҳозирда энг яхши мавсумга ўхшамоқда, фақатгина чемпионатдаги рақамлар жойи билан ўзгарган – ассистлардан кўра голлар кўп (19та ўйинда 7+4), барча мусобақаларда 13та.

Шунингдек янги ҳислар – япон Чемпионлар лигасида гуруҳдаги барча жамоаларга гол урди.



Mundo Deportivo январда Камадани "Барселона" жиддий тарзда кўриб чиқаётганини хабар қилди. 90min.com эса ўз манбаларига таянган ҳолда, ўйинчи учун жиддий клублар тўдаси овга чиққанини ёзди: "Ливерпуль", "Ман Сити", "Ньюкасл", ПСЖ, Дортмунднинг "Боруссия" клуби. Япониянинг Sponichi нашри "Бавария"нинг қизиқиши ҳақида ёзди.

Sport1 журналисти Кристофер Мишель "Айнтрахт"нинг "Хоффенхайм" ва "Кёльн"даги Камаданинг позициясига ўхшаш ўйинчиларга қизиқаётганини хабар қилди ва бу билан японнинг кетишини олдиндан ҳал бўлганини шама қилди.

Аммо, қизиқувчи клубларнинг номи шунчалик баланд бўлганидан, ҳатто Нобель медали ҳам тўхтата олмайди.


Эслатма: Нобель мукофоти совриндорларига қандай медаллар берилади

Нобель жамғармасининг 1990 йилги Низомига кўра, ҳар бир лауреат пул мукофоти, диплом ва Альфред Нобель сурати туширилган медаль, шунингдек тегишли ёзувни олади. Медаллар ҳақида яна нималарни билиш керак:

• Улар дизайн билан фарқ қилади, аммо физика ва кимё бўйича бир хил.

• Медаллар 1980 йилгача 23 каратли олтиндан тайёрланган, кейин эса 24 каратли олтин билан қопланган 18 каратли яшил олтинган ясалган.

• Ҳар бир медалнинг оғирлиги – тахминан 175 г, диаметри – 66 мм, қалинлиги – 5,2 ммгача.

• Улар Швециянинг Эскильстуна ҳудудида, Тинчлик медалидан ташқари қолганлари шунингдек Норвегиянинг Конгсбергида тайёрланади.

• 1975 йилда иқтисод бўйича Нобель мукофоти асли совет иттифоқидан бўлган Леонид Канторович ва америкалик Тьяллинг Купмансга берилганди. Аммо, тақдирлаш маросимида медаллар аралашиб кетган ва иккиси ҳам уйига бошқа одамнинг мукофотлари билан қайтишган. Буларнинг барчаси совуқ урушда рўй берган, шундай экан медаллар фақатгина тўрт йилдан сўнг алмашилган.

• Яна бир шундай воқеа рўй берган: Иккинчи жаҳон уруши пайтида физик Нильс Бор Даниядан Швецияга кетмоқчи бўлган, аммо медални олиб ўтиш таваккал эди – немислар томонидан оккупция қилинган ҳудудлардан олтин олиб чиқиш қаттиқ жазоланарди. Бор шу сабаб медални қирол ароғига сингдириб юборди. Урушдан кейин эса ундан олтин олинди ва Бор учун янги медал тайёрланди.



Аммо, Борнинг архивидаги ҳужжатлар бу воқеани тасдиқламайди. Унда медали Финляндияда 1940 йилги қишки урушга ёрдам бериш фондида аукционда сотилган дейилган. Аммо, Нобель медаллари билан бундай ҳолат барибир рўй берган – физиклар Макс фон Лауэ ва Жеймс Франк ўз мукофотларини шундай қилиб сақлашган. Урушдан сўнг Нобель жамғармаси уларга янги медаллар берган.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика