

"Football Italia" хабарига кўра, "россонерилар" тарбияланувчисига "Лилль" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
23 ёшли футболчининг эҳтмолий трансфер нархи 15 млн еврони ташкил қилади. Маълумот учун, Калабрия "Милан"нинг асосий жамоаси сафида 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У "россонерилар" учун 99 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ва 6та самарали узатма ёздириб қўйган.



