

"Қачондир "Милан"га қайтишим мумкинми? Билмайман. Лекин, ҳозир АҚШда баҳтлиман.
Менга "россонерилар" сафида ўйнаш жудаям ёқарди. Ўйлайманки, клуб эшиклари мен учун доимо очиқ.
Мураббий бўлиш ҳақида эса фаолиятимни якунлаганимдан сўнг ўйлаб кўраман", - дейди бразилиялик футболчи.
Аввалроқ эса, "Орландо Сити" футболчини ижарага қўйиб юборишга қарши эмаслигини маълум қилганди.



