Кака: "Алиссон - дунёнинг энг яхши дарвозабони, Фирмино ва Суарес эса энг зўр ҳужумчилар"

Mirjalol Normatov
9 фев 2020
Бразилия термасининг собиқ ярим ҳимоячиси Кака ўз позицияларида энг яхши футболчилар ҳақида гапирди.

"Алиссон - айни дамда дунёнинг энг яхши дарвозабони. Фабиньо эса дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Фирмино ҳамда Луис Суарес - дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидир. Фирмино доимо ўз позициясини яхши билади ва керакли жойда пайдо бўлади. У доимо рақиб жарима майдончаси ичида туриб олмайди ва ўзига ўзи вазият яратади.

Бразилиялик сифатида уларнинг АПЛда бундай катта муваффақиятларга эришганини кўриш анчагина қувонарли. "Ливерпуль"нинг бундай кўриниши ҳам ёқимли.

"Ливерпуль" ажойиб ҳолатда эканлигини Юрген Клоппнинг трансферлари туфайли деса бўлади. Клопп - ҳақиқий заҳматкаш мураббий. У янгиликлар қилишдан қўрқмайди", - деди Кака.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express