Кабай Парижни тарк этмоқчи

Narzulla Saydullayev
4 дек 2014
"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Йоан Кабай клубини ўзгартирмоқчи.
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, ярим ҳимоячи Январь ойидаги трансфер ойнаси вақтида Парижни тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Кабай "Пари Сен-Жермен" ўтган қишда кўчиб ўтганди. Бунгача француз "Ньюкасл" шарафини ҳимоя қилганди. Бироқ Франция чемпионлари асосий таркибига кира олмади.
 
Ушбу мавсумда Кабай "Пари Сен-Жермен" сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди.

Кабайни сотиб олиши мумкин бўлган клублар номи ҳозирча айтилмаяпти.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru