

Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов тўп тепаётган "Канвон" ўз уйида "Тэгу"ни қабул қилди ва ишончли (2:0) ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳимоячимиз ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. "Канвон" айни дамда жадвалда 8-ўринда бормоқда.
"Канвон" - "Тэгу"
Голлар: Лим Чан Ву (69), Чо Чэ Ван (81).
Ўзбекистонлик хавбек Жамшид Искандеров ҳаракат қилаётган "Сеонгнам" эса "Сувон" меҳмони бўлди ва қийин учрашувда 3 очколик бўлди. Ярим ҳимоячимиз 25-дақиқада Чай Ву Кангнинг ўрнига майдонга тушди ва баҳс сўнггига қадар ҳаракат қилди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз 89-дақиқада Мулич томонидан урилган ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди.
"Сувон" - "Сеонгнам" 1:2
Голлар: Думитру (57) - Виндбихлер (26), Мулич (89, ассист - Искандеров)



