К лига. Алибоев 64 дақиқа ҳаракат қилган баҳсда "Канвон" дуранг ўйнади

Оқил Абдубарноев
7 июл 2023
Жанубий Корея К лигасининг 21-туридан ўрин олган "Канвон" — "Гвангю" учрашуви якунланди.

Учрашувнинг 90 дақиқасида ҳисоб очилмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса мухлислар иккита гол гувоҳига айланишди. Дастлаб Тимо Лечерт 90+2 дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90+8 дақиқада Хан Гуг Ён мувозанатни тиклади. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев 27-дақиқада захирадан майдонга туширилди ва учрашув сўнгига қадар ҳаракат қилди. 

Мазкур баҳсдан сўнг "Канвон" 14 очко тўплаган ҳолда хавфли зонада — 11-ўринда бормоқда. 


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia