

"Биз етарлича яхши ўйнамаган бўлсак ҳам, қизиқарли ўйин бўлди.
Кимнидир захирада қолдириш осон эмас, аммо Шомуродов чап қанотда ва Абрахам билан жуфтликда ўйнашга қодир. Ҳозирда улардан ҳеч бири мавсумолди тайёргарлигининг бошидан ҳаракат қилганлардек формада эмас, шу сабаб мен ҳужумчи ортида Пеллегринини ишлатишга қарор қилдим.
Шома очиқ ҳудудларда жуда ҳам хавфли, Тэмми эса кўпроқ "қотган" ҳолда ўйнайди, агар у чарчамаганида ҳам, мен бу ўзгаришни (Шомуродовни унинг ўрнига майдонга туширишни) бир неча дақиқадан сўнг қилардим", - дейди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик форвард 69-дақиқада Абрахам ўрнига захирадан тушди ва 10 дақиқадан сўнг Жордан Веретунинг голига ассистентлик қилди.




