

"Погба "Сельта"га қарши баҳсгача сафга қайтади. Омадимиз келмаяпти. Поль ва Валенсия томонидан олинган енгил жароҳатлар чарчоқ билан боғлиқ.
Ҳимоя марказида Туанзебе, Байи ва Блинд қолди. Эрик ва Дейли "Манчестер Сити"га қарши баҳда яхши ўйнашди. Йигитлардан ўзини қандай ҳис қилаётганини сўрашим керак.
Ўзим ҳам залда тер тўкиб шуғулланаяпман, яна бир вариант сифатида майдонга тушишим мумкин. Моуриньо-Туанзебе дуэти!
Жуда қийин вазиятдамиз. Бир учрашувда Рохо ва Ибрагимович жароҳат олишди. Бу футбол тарихидаги ўзгача воқеалар сафига кириши керак. Бунгача яна шундай вазият бўлган. Смоллинг ва Жонс Англия терма жамоасида шикастланишди" - дейди Моуриньо.



