Жозе Моуриньо: "ЕЧЛда "Барселона", "Реал" ва "Бавария"ларга қарши ўйнамоқчимиз"

Aslanov Jasurbek
8 дек 2015
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Порту"га қарши ўйин олдидан ҳали турнирдаги юришларини давом эттирмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

"Биз ЕЧЛда иштирок этиб "Барселона", "Реал" ва "Бавария"ларга қарши ўйнамоқчимиз. Уларга қарши ўйнаш учун эса эртага ғалаба қозонишимиз керак. Биз кўплаб вазиятлар яратяпмиз. Бироқ, уларни голга айлантира олмаяпмиз.

Сен доимо муваффақият қозонаверсанг ҳаёт осондек кўринади. Натижалар ёмонлашса барчаси қийинлашиб боради. Айни пайтда бўлаётган воқеалар мени фақат ва фақат кучли қилади", - дейди португалиялик мураббий.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: uefa.com